Глеб «Арсенал» Чемпионлар лигасини ютса хурсанд бўламан деди

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб «Арсенал»нинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумидаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Глебнинг айтишича, лондонликлар мусобақанинг умумий босқичида жуда кучли ўйин кўрсатди. Бироқ ҳозирча турнир ғолиблигини аниқ битта фаворитга боғлаш қийинлигини таъкидлади.
«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари тўлиқ маълум бўлгач, янада равшанлашади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача борса, хурсанд бўламан», — деди Глеб «RB Sport»га.
Шунингдек, у финалда ҳужумкор услубни танлайдиган, ўйин кўрсатадиган икки жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.
«Арсенал» Чемпионлар лигаси умумий босқичини биринчи ўринда якунлади ва саккиз учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. «Канонирлар» турнирнинг янги форматида бундай натижага эришган илк жамоа бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!