date

Роберто Карлос Роналдунинг 1000 голлик марраси ҳақида гапирди

Роберто Карлос Роналдунинг 1000 голлик марраси ҳақида гапирди

Бразилия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчиси Роберто Карлос 41 ёшли португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг фаолиятида 1000 та гол уриш йўлидаги интилиши борасида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Карлоснинг таъкидлашича, Роналдунинг рекордлар ортидан қувиши мухлислар учун ҳам жуда қизиқ жараён. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча 1000 та гол урган ягона футболчи сифатида Пеле тилга олинади, бироқ Роналдунинг ҳам бу рўйхатга қўшилиш имконияти бор.

Жорий мавсумда суперюлдуз Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» жамоаси сафида 22 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 3 та голли узатма қайд этди. Шунингдек, Роналду Саудия лигаси ичидаги трансфер сиёсатида норози бўлгани сабаб «Ал-Наср»нинг сўнгги учрашувларини бойкот қилгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роберто Карлос Роналдунинг 1000 голлик марраси ҳақида гапирди