date

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги имконини баҳолади

Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги имконини баҳолади

Беларуслик собиқ футболчи Александр Глеб «Арсенал»нинг жорий Чемпионлар лигаси мавсумида ғолиб чиқиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Глебнинг айтишича, «канонирлар» мусобақанинг умумий босқичини жуда юқори савияда ўтказди. Шунга қарамай, у ҳозирча турнирнинг аниқ фаворитини ажратиш қийинлигини таъкидлади.

«Ҳаммаси 1/8 финал иштирокчилари маълум бўлгач, аниқроқ кўринади. Лекин, албатта, собиқ клубим Чемпионлар лигасини ютса ёки ҳеч бўлмаса финалгача етиб борса, мен хурсанд бўламан», — деди Глеб.

Шунингдек, у Чемпионлар лигаси финалида ҳимояга берилиб кетмай, очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатадиган икки жамоани кўришни исташини қўшимча қилди.

Маълумот учун, «Арсенал» Чемпионлар лигасининг умумий босқичини биринчи ўринда якунлади ва барча саккиз учрашувда ғалаба қозонди. «Канонирлар» турнирнинг янги форматида буни уддалган илк клуб бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Глеб «Арсенал»нинг Чемпионлар лигасидаги имконини баҳолади