date

Нойер ва Бауман Бундеслигадаги дарвозабонлар рекордини янгилади

Нойер ва Бауман Бундеслигадаги дарвозабонлар рекордини янгилади

Германия чемпионатининг навбатдаги турида тақвим Мюнхеннинг «Бавария» жамоасини турнир жадвалида учинчи ўринда бораётган «Хоффенхайм»га қарши тўқнаш келтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу баҳс дарвозабонлар Манел Нойер ва Оливер Бауман учун Бундеслигадаги ўзаро 27-учрашув бўлди. Шу тариқа улар Айкке Иммел ва Ули Штайн илгари қайд этган рекорд натижани такрорлаб, Бундеслиганинг энг кўп тўқнаш келган посбонлари рўйхатига қўшилди.

Эслатиб ўтамиз, ўйинда «Бавария» рақиб таркибидаги четлатишдан унумли фойдаланиб, 5:1 ҳисобида йирик ғалабани расмийлаштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер ва Бауман Бундеслигадаги дарвозабонлар рекордини янгилади