date

Гранеро Арбелоанинг «Реал» бошидаги ишини юқори баҳолади

Гранеро Арбелоанинг «Реал» бошидаги ишини юқори баҳолади

Мадриднинг «Реал» клубида тўп сурган Эстебан Гранеро Альваро Арбелоанинг «қаймоқранглилар» бош мураббийи сифатидаги иш фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гранеронинг таъкидлашича, Арбелоа узоқ муддатли режани тушунади, бироқ унинг пойдевори фидойилик, мустаҳкамлик ва тинимсиз меҳнатдан иборат. У жамоада ижобий энергия сезилаётганини айтиб, мураббий ҳали кўп нарсани қуриши керак бўлса-да, энг муҳим қадамлар аллақачон қўйилганини қўшимча қилди. Бу ҳақда DAZN иқтибос келтирган.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида «Реал» бошқарувида Хаби Алонсонинг ўрнини эгаллаган. 43 ёшли мутахассис қўл остида «қироллик клуби» барча мусобақаларни ҳисобга олганда 7 ўйиннинг 5 тасида ғалаба қозонди.

Ҳозир мадридликлар Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Барселона»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гранеро Арбелоанинг «Реал» бошидаги ишини юқори баҳолади