Ўзгидромет 25–26 апрель об-ҳаво прогнозини эълон қилди

Ўзгидромет хабарига кўра, 25–26 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудида асосан ёғингарчиликсиз ва иссиқ об-ҳаво кузатилади. Республиканинг аксарият вилоятларида ҳаво ҳарорати 28-31 даражагача кўтарилса, шимол ва жанубда 35 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол тезлиги кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши эҳтимоли бор. Пойтахтда эса якшанба куни куннинг иккинчи ярмида момақалдироқ билан бирга ёмғир ёғиши прогноз қилинмоқда.
Ўзбекистонда жорий йилнинг 25 ва 26 апрель кунлари қуруқ об-ҳаво бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Унга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудуди бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат 25 апрель – шанба куни Қорақалпоғистон Республикаси шимолида ва Фарғона водийсида баъзи жойларда, шунингдек, 26 апрель-якшанба куни Тошкент вилоятида айрим жойларда бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шанба куни кундузи ҳаво 28-31 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 32-35 даражагача исийди. Якшанба куни кўпчилик вилоятлар бўйича ҳаво ҳарорати ушбу даражалар атрофида бўлади. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 20-23 даражагача, Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 25-28 даражагача пасаяди.
24-25 апрель кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 26 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкентда шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучаяди. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати 27-30 даража атрофида бўлади. Ҳарорат асосан кечалари 14-17 даража бўлади.






























Изоҳлар 0
…