Компани «Бавария»нинг йирик ғалабасини изоҳлади

Бундеслиганинг 21-тур марказий учрашувида «Бавария» ўз майдонида «Хоффенхайм»ни 5:1 ҳисобида тор-мор этди. Мюнхенликлар бош мураббийи Венсан Компани ўйиндан кейин натижа ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Агар 5:0 ёки 6:0 бўлганида янада идеал кўринарди. Шунга қарамай, биз рақибга ҳурмат билан қараймиз: қаршимизда кучли жамоа бўлди, шу боис бу натижани яхши дейиш мумкин. Энди бутун эътиборимиз «RB Лейпциг»га қарши баҳсга қаратилган», — дея Компани сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.
Кеча қўлга киритилган ғалабадан сўнг «Бавария» 54 очко жамғарди ва Бундеслигада пешқадамликни сақлаб турибди. Мюнхен клуби энг яқин таъқибчисини олти очкога ортда қолдирмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг