date

Граньеро Арбелоанинг «Реал»даги ишини юқори баҳолади

Граньеро Арбелоанинг «Реал»даги ишини юқори баҳолади

Мадриднинг «Реал» клуби сафида тўп сурган Эстебан Граньеро Алваро Арбелоанинг «қироллик клуби»даги бош мураббий сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Граньеронинг айтишича, Арбелоа узоқ муддатли режа зарурлигини яхши тушунади, бироқ бу режанинг пойдевори садоқат, мустаҳкамлик ва тинимсиз меҳнатга бориб тақалади. У жамоада ижобий энергия борлигини таъкидлаб, мураббий ҳали кўп нарсани барпо этиши кераклигини, шунга қарамай энг муҳим ишларни аллақачон бажариб бўлганини қайд этди. Мутахассиснинг сўзларини DAZN келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Арбелоа январ ойида «Реал» бош мураббийи лавозимида Хаби Алонсо ўрнини эгаллаган. 43 ёшли мутахассис қўл остида мадридликлар барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 7 ўйиндан 5 тасида ғалаба қозонди.

Ҳозир «Реал» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Барселона»дан атиги бир очкога ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Граньеро Арбелоанинг «Реал»даги ишини юқори баҳолади