date

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан муносабат билдирди

Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан муносабат билдирди

Криштиану Роналду мураббий билан келишувга кўра ОФК Чемпионлар лигаси 2 (Осиёдаги нуфуз жиҳатидан иккинчи клуб турнири) гуруҳ босқичи учрашувларида майдонга тушмаяпти. Шунга қарамай, «Ал-Наср» етакчисисиз ҳам ишончли ўйин кўрсатмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Саудия клуби чоршанба куни гуруҳдаги бешинчи ўйинида ҳам ғалаба қозонди: Тожикистонда «Истиклол» 4:0 ҳисобида йирик мағлуб этилди. Натижада «Ал-Наср» гуруҳни биринчи ўринда якунлаб, кейинги босқичга йўл олди.

Ўйиндан кейин Роналду ижтимоий тармоқларда жамоасининг пешқадам сифатида кейинги босқичга чиққанлиги ҳақидаги постни улашди ва унга икки эмодзи — олов ҳамда қарсаклар белгиларини қўшди.

40 ёшли Роналду «Ал-Наср» билан амалдаги шартномаси бўйича 2027 йил ўрталаригача клуб футболчиси ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» ғалабасига икки эмодзи билан муносабат билдирди