date

Шевченко Ребровнинг Украина терма жамоасидаги келажагини айтди

Шевченко Ребровнинг Украина терма жамоасидаги келажагини айтди

Украина футбол ассоциацияси раҳбари, собиқ «Милан» ва «Челси» ҳужумчиси Андрей Шевченко миллий терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шевченко таъкидлашича, УАФ мураббийлар алмашинуви масаласини кун тартибига қўймаган ва Ребров ўз ишини хотиржам давом эттириши мумкин.

Сергей Ребров Украина терма жамоаси бош мураббийи лавозимини 2023 йилда қабул қилиб олган.

«Сариқ-кўклар» 2026 йилги жаҳон чемпионати саралашидаги гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф ўйинларида иштирок этади. Ушбу босқичдаги илк рақиб Швеция терма жамоаси бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Шевченко Ребровнинг Украина терма жамоасидаги келажагини айтди