date

«Интер» ва «Ювентус» Бундеслигадан ҳимоячи учун курашга тушди

«Интер» ва «Ювентус» Бундеслигадан ҳимоячи учун курашга тушди

Италия А Сериясининг икки гранди — Туриннинг «Ювентус»и ва Миланнинг «Интер»и Германиянинг «Волфсбург» клубида тўп сураётган Констандинос Кульеракисга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Calciomercato журналистлари хабар тарқатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбага кўра, 22 ёшли грек футболчиси бўйича эҳтимолий трансфер нархи 30–45 миллион евро оралиғида баҳоланмоқда. Ҳар икки клуб ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантлари орасида айнан Кульеракис номини кўриб чиқмоқда.

Кульеракис «Волфсбург» сафига 2024 йил ёзида келиб қўшилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2029 йил ёзигача мўлжалланган.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 20 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Интер» ва «Ювентус» Бундеслигадан ҳимоячи учун курашга тушди