Шевченко Украинада Ребров масаласи бўйича қарор билдирди

Украина футбол ассоциацияси раҳбари, собиқ «Милан» ва «Челси» ҳужумчиси Андрей Шевченко миллий терма жамоа бош мураббийи Сергей Ребровнинг келажаги юзасидан фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
УАФ матбуот хизмати келтирган сўзларга кўра, раҳбарият ҳозирча мураббийлар алмашинуви масаласини кўриб чиқмаяпти ва Ребров ишини хотиржам давом эттириши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Ребров Украина терма жамоаси бошқарувини 2023 йилда қўлга олган.
«Сариқ-кўклар» ЖЧ-2026 саралашидаги гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва энди плей-офф учрашувларида иштирок этади. Украина терма жамоасининг илк рақиби Швеция бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг