Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар Лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шенхуа» Осиё Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 6-турида яна очкосиз қолди. Хитой клуби сафарда «Санфречче Хиросима»га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувдаги ягона гол 78-дақиқада киритилди: японлар сафида ҳимоячи Хаято Араки аниқ зарба билан ҳисобни очди. Натижада «Шанхай Шенхуа» ушбу турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.
Олти турдан сўнг Слуцкий жамоаси ҳисобида 4 очко бор ва у турнир жадвалида 11-ўринда бормоқда. «Хиросима» эса 11 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг