date

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатларини ёш ҳужумчиларга ўргатганини айтди

Бергкамп Бенземанинг ҳаракатларини ёш ҳужумчиларга ўргатганини айтди

Футбол оламининг таниқли собиқ футболчиси Деннис Бергкамп франсуз ҳужумчиси Карим Бензема ҳақида фикр билдириб, унинг майдондаги ўйинини жуда юқори баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бергкампнинг таъкидлашича, у ёшлар жамоаларида ишлаган пайтида Бенземанинг майдондаги жой алмашиши ва айниқса кескин югуришларини мисол қилиб кўрсатиб, ёш форвардларга тушунтирган. Мутахассис буни “ишониб бўлмас даражада” деб атаб, ҳужумчиларга айнан шундай ҳаракатланишнинг аҳамиятини сингдиришга уриниб келганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, қишки трансфер ойнасида Бензема “Ал-Иттиҳод”дан “Ал-Ҳилол”га ўтганди. Жорий мавсумда 38 ёшли футболчи барча турнирларда 22 учрашувда майдонга тушиб, 19 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бергкамп Бенземанинг ҳаракатларини ёш ҳужумчиларга ўргатганини айтди