Капелло Роналду Месси ва Марадонага тенг эмас деди

Россия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг «Реал» клуби собиқ бош мураббийи Фабийо Капелло португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Италиялик мутахассис A Bola нашрига берган изоҳида Роналду буюк тўпурарлардан бири ва жуда кучли атлет эканини таъкидлади. Бироқ Капеллонинг айтишича, Криштиануда Лионел Месси, Диего Марадона ва Роналдо каби футболчиларга хос даҳолик даражаси етишмайди, шу боис уни улар билан бир қаторга қўйиб бўлмайди.
Ҳозир 40 ёшли Роналду Саудия Арабистонининг «Ал-Наср» клубида тўп сурмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган, ҳужумчининг трансфер баҳоси эса 12 миллион еврога тенг деб кўрсатилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг