date

Бавария спорт директори Макс Эберл Саудия клуби нишонида

Bavariya sport direktori Maks Eberl Saudiya klubi nishonida

Бавария клуби спорт директори Макс Эберлга Саудия Арабистонининг Ал-Иттиҳад клуби қизиқиш билдирмоқда. Хабарларга кўра, томонлар ўртасида музокаралар ўтказилган, бироқ клубнинг келажакдаги стратегияси борасидаги қарашлар турлича бўлгани сабабли келишувга эришилмаган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Макс Эберлнинг Бавария билан шартномаси 2027-йилга қадар мўлжалланган. Мутахассис Мюнхенда узоқ муддат қолиш ниятида эканлигини таъкидлаган бўлса-да, клуб раҳбарияти май ойи охирида бошқарув жамоаси фаолиятини таҳлил қилишни режалаштирмоқда.

Айни дамда Бавария ичида Эберл ва Кристоф Фройнд ўртасидаги муносабатлар таранглашгани ҳақида миш-мишлар тарқалган. ОАВ маълумотларига кўра, уларнинг ҳамкорлиги кутилганидек самарали бўлмаяпти ва бу ҳолат клуб ички муҳитига таъсир кўрсатмоқда.

Шунингдек, Эберлнинг трансфер сиёсати ҳам танқид остига олинмоқда. Айрим расмийлар уни агентлар таъсирига осон берилишда ва музокараларда етарлича қатъият кўрсатмасликда айблашмоқда, бу эса клубнинг трансфер харажатларини ошириб юбораётгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария спорт директори Макс Эберл Саудия клуби нишонида