date

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган чемпионат ҳақида фикр билдирди. У бу ҳақда «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг айтишича, Моуриньюнинг аввалги даражадаги таъсири энди сезилмаяпти: мутахассиснинг фикрича, португалиялик мураббий футбол тенденцияларидан бироз ортда қолган ва ҳозирги кўринишда у кутилмаган ечимлари билан эмас, оддийроқ услуби билан кўпроқ эсга тушмоқда.

Эксперт Моуринью учун энг қулай йўналиш сифатида Саудия Арабистонини тилга олди. Наумов бу ерда маошлар юқори эканини, шов-шувлар эса доимий эътибор марказида бўлишини, шунингдек, тажрибали ва ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини таъкидлади.

Моуринью бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди