date

Amazon маҳсулот саҳифаларида сунъий интеллектли аудио мулоқотни йўлга қўйди

Amazon маҳсулот саҳифаларида сунъий интеллектли аудио мулоқотни йўлга қўйди

"Amazon" компанияси маҳсулот саҳифаларида сунъий интеллект асосида ишлайдиган янги аудио функцияни тақдим этди. Мазкур тизим фойдаланувчиларга товарлар ҳақида савол бериш ва реал вақт режимида овозли жавоб олиш имконини беради. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

"Жоин the чат" деб номланган янги хизмат мижозларнинг вақтини тежашга хизмат қилади. Энди харидорлар узун тавсифлар ёки кўплаб шарҳларни ўқиб чиқиш ўрнига, сунъий интеллектдан маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўраб олишлари мумкин.

Тизим маҳсулот ҳақидаги маълумотлар ва бошқа харидорларнинг фикрларини таҳлил қилиб, табиий мулоқот шаклида жавоб қайтаради. Масалан, фойдаланувчи кийимнинг матоси қичиштириши ёки қаҳва машинаси янги ўрганувчилар учун мослигини сўраши мумкин.

Компания маълумотига кўра, сунъий интеллект ҳар бир саволга қараб суҳбатни мослаштиради ва аввалги жавобларни такрорламайди. Бу тажриба дўкондаги билимдон сотувчи билан маслаҳатлашишга ўхшаш қилиб ишланган.

Ҳозирда ушбу функция АҚШда "Amazon Шоппинг" иловаси доирасида синовдан ўтказилмоқда. Фойдаланувчилар маҳсулот расми остидаги махсус тугмани босиш орқали ҳам матн, ҳам овозли шаклда мулоқотга киришишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Amazon маҳсулот саҳифаларида сунъий интеллектли аудио мулоқотни йўлга қўйди