Георгий Джикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида гапирди

«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Джикия Туркиядаги фаолияти борасидаги саволларга жавоб берди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳлари «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилган видеода кўрсатилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Джикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «ҳаммаси яхши» дея жавоб берди. Туркияда шароитлар кўнгилдагидекми, деган саволга эса ҳимоячи табассум билан «ҳаммаси жойида» эканини айтди.
Георгий Джикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилган. Шундан бери у 13 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди.
Ҳозир «Антальяспор» Туркия Суперлигаси турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини 13-февраль куни ўз майдонида «Самсунспор»га қарши ўтказади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг