date

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди

Туркиянинг “Кайсериспор” клубида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров номаълум муддатга майдонга туша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоа маълумотига кўра, текширувлар жараёнида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар гуруҳида енгил шикаст ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаниш жараёни давом этмоқда.

Макаров “Кайсериспор” сафидаги дебютини 3 февраль куни “Галатасарай”га қарши учрашувда ўтказган, баҳс 0:4 ҳисобида якунланган. Туркия чемпионатида Макаровнинг жамоаси турнир жадвалида 17-ўринда бормоқда ва лигада қолиш учун курашмоқда. Аввалроқ ярим ҳимоячи Москванинг “Динамо”сида ўйнаган ва клубни текинга тарк этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди