date

Наумов Моуриньюга Саудия чемпионатини мос деб билди

Наумов Моуриньюга Саудия чемпионатини мос деб билди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган йўналиш ҳақида фикр билдирди. У бу борада «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида ўз қарашларини айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, португалиялик мутахассиснинг энг кучли даври ортда қолган ва унга футбол тенденцияларига мослашиш учун танаффус керак. Эксперт Моуринью илгари сирли ва ноодатий қарорлари билан ажралиб турган бўлса, ҳозирда одатийроқ кўринишга кириб қолганини қайд этди.

Шу сабаб у Моуринью учун Саудия Арабистони чемпионати айни муддао бўлишини айтди: у ерда маошлар юқори, шов-шувлар кўп ва ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти бор. Наумовнинг фикрича, айнан шу муҳит Моуриньюга мос келади.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньюга Саудия чемпионатини мос деб билди