date

Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабон бўлиши мумкин

Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабон бўлиши мумкин

Москванинг «Локомотив» клуби собиқ футболчиси Илья Абаев «ПСЖ» дарвозабони Матвей Сафоновнинг келажакдаги имкониятлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Абаевга кўра, Сафоновнинг Европада тўп сурган россиялик дарвозабонлар орасида энг зўри бўлиши учун вақт ва барқарорлик керак. Унинг айтишича, бунинг учун Сафонов «ПСЖ»да бир неча мавсум юқори даражада ўйнаб бериши лозим, шундан кейингина уни энг яхшиси сифатида баҳолаш мумкин.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 26 ёшли голкипер тўртта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборган.

Сафонов Париж клубига 2024 йилда қўшилган. Россиялик дарвозабон билан тузилган шартнома 2029 йил ёзигача амал қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Абаев Сафонов Европадаги энг кучли россиялик дарвозабон бўлиши мумкин