date

«Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

«Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин

Хорватиялик ярим ҳимоячи Лука Модрич Италия чемпионатида кутилганидан узоқроқ қолиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, мавсум якунида «Милан» раҳбарияти футболчига шартномани яна бир йилга узайтиришни таклиф қилиши мумкин. Амалдаги келишув 2026 йил ёзигача мўлжалланган бўлиб, уни бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.

Такидланишича, Модрич ҳам жамодаги ҳаётидан мамнун, бироқ келажаги бўйича ҳали якуний қарор қабул қилмаган.

Бу мавсум А Серияда 22 учрашувда майдонга тушган Модрич 1 гол урди ва 3 ассист қайд этди. У миланликлар сафида 2025 йил ёзидан бери тўп суриб келмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Милан» Лука Модрич билан шартномани узайтириши мумкин