date

Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

“Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоасининг навбатдаги учрашувида иштирок этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги икки ўйинни ўтказиб юборганди, бироқ энди майдонга қайтиш бўйича якуний қарорга келди. Журналист Фабритсио Романо хабарига кўра, португалиялик юлдуз шанба куни бўлиб ўтадиган “Ал-Фатех”га қарши баҳсда ўйнашга тайёр. Ҳужумчи жамоа билан бирга ўйин ўтказиладиган Эл-Хасага аллақачон етиб борган.

Учрашув 22:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади. Ҳозирда “Ан-Наср” Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди