date

Жезуш Роналду навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишини айтди

Жезуш Роналду навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишини айтди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчининг тез орада жамоага қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан четда қолади.

Жезушнинг сўзларига кўра, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилинган. Мураббий бунинг сабаби сифатида олдинда "Ал-Фатех"га қарши муҳим ўйин борлигини таъкидлади.

Шунингдек, Жезуш Роналду Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда тез-тез иштирок этмаслиги янгилик эмаслигини, бундай ҳолат аввал ҳам бир неча бор кузатилганини қайд этди. Мураббийнинг фикрларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги "Ал-Фатех" – "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналду навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишини айтди