date

Роналду қайтди ва дарҳол гол уриб муносабат билдирди

Роналду қайтди ва дарҳол гол уриб муносабат билдирди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтганини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувни ўтказиб юборган эди, бироқ қайтиши билан дарҳол натижа кўрсатди: у "Ал-Фатеҳ" дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Ўйин "Ал-Наср"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда: "Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак", — деб ёзди.

Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Ал-Ҳилол"дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду қайтди ва дарҳол гол уриб муносабат билдирди