Роналду қайтди ва гол уриб буни нишонлади

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтган ўйинини гол билан безади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда иштирок этмаганди, бироқ қайтиши билан дарров ўз сўзини айтди: у “Ал-Фатеҳ” дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Беллашув “Ал-Наср”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳам фикр билдирди: “Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак”, — деб ёзди у.
Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам “Ал-Ҳилол”дан атиги бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг