Роналду қайтди ва дарҳол гол уриб муносабат билдирди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтганини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда қатнашмаган эди. Бироқ қайтиши билан дарров ўзини кўрсатди: у "Ал-Фатеҳ" дарвозасини 18-дақиқада ишғол қилди. Баҳс "Ал-Наср"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиндан кўп ўтмай 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда "Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак", дея ёзди.
Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам "Ал-Ҳилол"дан бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг