date

Жезуш Роналдуни яқин ўйин учун дам олдирмоқда

Жезуш Роналдуни яқин ўйин учун дам олдирмоқда

“Ан-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилганди, бироқ бу сафар ҳам таркибда бўлмайди.

“Жадвал жуда тиғиз. Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин бор”, — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассис Роналдуга дам бериш янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди: юлдуз футболчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган айрим ўйинларда аввал ҳам қатнашмаган.

Саудия чемпионатидаги “Ал-Фатеҳ” — “Ал-Наср” учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйин учун дам олдирмоқда