date

Роналду қайтди ва гол билан ижтимоий тармоққа чиқди

Роналду қайтди ва гол билан ижтимоий тармоққа чиқди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтганини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда қатнашмаганди, бироқ қайтиши билан дарров ўзини кўрсатди: у «Ал-Фатеҳ» дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув «Ал-Наср»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиндан сўнг 41 ёшли ҳужумчи ижтимоий тармоқларда қисқа фикр қолдирди: «Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак», — деб ёзди у.

Ар-Риёд клуби Саудия лигаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду қайтди ва гол билан ижтимоий тармоққа чиқди