date

Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдирмоқда

Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдирмоқда

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада сафга қайтиши кутилayotgan бўлса-да, айнан шу ўйинда у таркибда бўлмайди.

«Жадвал жуда тиғиз. Шу сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг сафар ўйинларини ўтказиб юбориши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйин олдидан дам олдирмоқда