date

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг яқин орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу баҳсда у яна жамоа қайдномасидан жой олмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Мураббий сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Жезушнинг таъкидлашича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: бу Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда унинг иштирок этмаслиги илк бор кузатилмаяпти.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» ўйини шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди