date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналду нега дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналду нега дам олишини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинни ўтказиб юборишига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчининг тез орада сафга қайтиши кутилётганди, бироқ бу учрашувда у яна таркибда бўлмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа тиққиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилган. Мураббий бунга сабаб сифатида олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим баҳс борлигини кўрсатди.

Шунингдек, мутахассис Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларни кўп ҳолларда ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини эслатди. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» – «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналду нега дам олишини айтди