date

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ан-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборажагини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада яна ўйинларда кўриниш бериши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа тиг‘из тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим баҳс борлигини алоҳида урғулади.

Шунингдек, Жезуш Роналду Саудиядан ташқарида ўтадиган ўйинларни тез-тез ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини ҳам эслатди. Бу фикрларни Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» – «Ан-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди