«РБ Лейпциг» тажрибали дарвозабони Гулачидаан вақтинча айрилди

«РБ Лейпциг» асосий дарвозабони Пётр Гулачи камида олти ҳафта майдонга туша олмайди. Бу ҳақда шарқий Германия клуби матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Венгриялик посбон жамоанинг «Вольфсбург»га қарши уй учрашувида жароҳат олди ва биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ўйинини давом эттира олмади.
Яхши томони — Гулачига жарроҳлик амалиёти керак эмас. Шифокорлар унинг чап тиззасидаги медиал коллатерал бойлам ёрилганини аниқлашди. Дарвозабон жорий мавсумда 22 расмий ўйинда қатнашиб, 10 баҳсда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолди.
Ҳозирда «РБ Лейпциг» Германия чемпионати турнир жадвалида 40 очко билан бешинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг