date

Англияда «Челси» футболчиларининг хатти-ҳаракати танқид остида қолди

Англияда «Челси» футболчиларининг хатти-ҳаракати танқид остида қолди

Ўтган дам олиш кунлари Лондоннинг «Челси» клуби Англия кубоги доирасида «Ҳалл Сити»га қарши баҳс олиб борди. Ўйинолди маросимида майдонга чиқиш чоғида «Челси» футболчилари «Ҳалл» академиясининг ёш тарбияланувчилари саф тортиб турган йўлакдан ўтишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Одатда бундай вазиятда футболчилардан болаларга ҳеч бўлмаганда қисқа эътибор — саломлашиш ёки қўл бериб қўйиш кутилaди. Бироқ видеолавҳаларга кўра, «Челси» ўйинчилари ёш футболчиларни деярли бутунлай эътиборсиз қолдирган.

Ушбу ҳолат Англияда жиддий баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Кўплар клуб раҳбарияти бундай муносабат учун узр сўраши кераклигини таъкидламоқда, энг қизиғи, танқидлар орасида «Челси» мухлислари ҳам бор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Англияда «Челси» футболчиларининг хатти-ҳаракати танқид остида қолди