Жезуш Роналдуга дам берди ва у майдонга тушмайди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган учрашувда қатнашмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у жамоа қайдномасидан жой олмайди.
«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бошқа футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши жуда муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.
Мутахассис Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди: юлдуз футболчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор майдонга тушмаган.
Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» баҳси шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!