date

Криштиану Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди

Криштиану Роналду «Ал-Наср» билан келишмовчиликларни ортда қолдирди ва бойкотдан сўнг яна майдонга қайтди. Шунга қарамай, ёзда португалиялик юлдуз клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

The Touchline хабарига кўра, агент Жорже Мендеш ёзги трансфер ойнаси олдидан Европанинг бир қатор топ клублари билан боғланиб, 41 ёшли Роналдуни таркибга қўшиш вариантини таклиф қилмоқда.

Аввалроқ ОАВда Роналду «Манчестер Юнайтед»дан кетганидан кейинги келишмовчиликлар сабаб Мендеш билан ҳамкорликни тўхтатгани ҳақида ёзилганди. Бироқ Transfermarkt маълумотларида Криштиану ҳануз Мендеш агентлиги мижозларидан бири сифатида кўрсатилган.

Роналду ва «Ал-Наср» ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду учун Европанинг топ клубларига қўнғироқлар бошланди