Мачей Рибус Россия ва Полша ўйини бўлишига шубҳа қилади

Польша терма жамоасининг собиқ футболчиси Мачей Рибус Россияга қарши ўртоқлик учрашуви яқин вақт ичида ўтказилишига ишонмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ Россия март ойида Мали ва Гватемала терма жамоаларига қарши майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Россия футбол иттифоқи ҳозирча бу борада расмий баёнот бермаган.
«Россиянинг яқин орада Польша билан ўйнаши эҳтимолдан йироқ. Ўзингиз кўряпсиз, улар кимлар билан учрашув ўтказмоқда», — деди Рибус Metaratings нашрига.
Эслатиб ўтамиз, Россия футбол иттифоқи УЕФА ва ФИФА санкциялари остида қолаётгани сабабли Россия терма жамоаси анчадан бери расмий мусобақаларда қатнашмайди. Бу чекловлар қарийб тўрт йил аввал жорий этилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг