Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

"Кайсериспор" вингери Денис Макаров Туркия чемпионатининг сўнгги икки учрашувида нега майдонга тушмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, у мушакдаги микро жароҳат сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган. Ҳозир эса ҳаммаси жойида: Макаров умумий гуруҳ билан шуғулланмоқда, чекловларсиз машғулот ўтказмоқда ва "Антальяспор"га қарши уй баҳсига тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Макаров "Кайсериспор" сафига қишки трансфер ойнасида Москванинг "Динамо" клубидан эркин агент сифатида келиб қўшилган. Туркия жамоаси таркибида у ҳозирча битта ўйинда иштирок этиб, гол ёки ассист билан ажралиб тургани йўқ.
Суперлиганинг 23-тури доирасидаги "Кайсериспор" — "Антальяспор" учрашуви 22-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг