Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

«Кайсериспор» вингери Денис Макаров Туркия чемпионатидаги сўнгги икки учрашувда майдонга тушмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, у мушакдаги енгил микрояроҳат сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган. Ҳозир эса ҳаммаси жойида: Макаров умумий гуруҳ билан чекловларсиз машғулот ўтказмоқда ва «Антальяспор»га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Макаров қишки трансфер ойнасида Москванинг «Динамо» клубидан эркин агент сифатида «Кайсериспор»га қўшилганди. У турк жамоаси сафида ҳозирча битта ўйинда қатнашиб, гол ёки ассист билан ажралиб тургани йўқ.
Суперлига 23-тури доирасидаги «Кайсериспор» — «Антальяспор» баҳси 22-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг