date

Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди

"Кайсериспор" вингери Денис Макаров Туркия чемпионатининг сўнгги икки учрашувида нега майдонга тушмаганига изоҳ берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг айтишича, у мушакдаги микро-жароҳат сабаб икки ўйинни ўтказиб юборган. Ҳозир эса муаммо ортда қолган: Макаров умумий гуруҳда чекловларсиз машғулот ўтказмоқда ва "Антальяспор"га қарши уй учрашувига тайёргарлик кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Макаров "Кайсериспор"га қишки трансфер ойнасида Москванинг "Динамо"сидан эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У турк жамоаси сафида ҳозирча бир ўйинда қатнашиб, гол ёки ассист билан ажралиб чиқа олмади.

Суперлига 23-туридан ўрин олган "Кайсериспор" — "Антальяспор" учрашуви 22 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Денис Макаров Туркияда кетма-кет икки ўйинни ўтказиб юборди