Жезуш Роналдуни навбатдаги ўйин учун дам олдиради

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нима сабабдан яқинлашиб келаётган баҳсда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни АФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик ҳужумчи яқинда майдонга қайтиши кутилётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.
Жезушнинг айтишича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш ҳақида қарор қабул қилинган. Мураббий буни олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим учрашув борлиги билан боғлади.
Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини таъкидлади — бу ҳолат аввал ҳам бир неча бор кузатилган.
Саудия Про-лигаси доирасидаги «Ал-Фатех» — «Ан-Наср» учрашуви 14-феврал, шанба куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!