Компанӣ «Бавария»га кимни олиб келмоқчи эканини айтди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Винсент Компанӣ матбуот анжуманида жамоага қайси футболчини олиб келишни хоҳлаши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Компанӣга кўра, унинг асосий вазифаси ҳозирги таркибдаги футболчилар билан самарали ишлашдан иборат. Мутахассис трансфер масалаларида клубдаги бошқа ходимлар шуғулланишини таъкидлаб, ўзи эса мавжуд ижрочиларни энг яхшилар деб билишини ва Гарри Кейн, Майкл Олисе, Луис Диас, Жамол Мусиала ҳамда бошқа футболчилар билан ишлашни исташини айтди. Мураббий ёзда вазият қандай кечишини вақт кўрсатишини қўшимча қилди.
Винсент Компанӣ «Бавария»ни 2024 йил ёзида қабул қилиб олганди. Унинг қўл остида мюнхенликлар Бундеслигани ва Германия Суперкубогини қўлга киритди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг