date

Роналду «Ан-Наср» мураббийидан майдонга камроқ туширишни сўради

Роналду «Ан-Наср» мураббийидан майдонга камроқ туширишни сўради

«Ан-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин орада асосан муҳим учрашувларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи босқичлари бошланмагунча уни имкони қадар камроқ ўйинларга жалб қилишни сўраган. Португалиялик юлдуз ортиқча юкламадан қочиб, муҳим баҳсларга энг яхши ҳолатда тайёрланишни ва жаҳон чемпионатига оптимал формада етиб боришни мақсад қилган.

Роналду жорий мавсум «Ан-Наср» сафида 23 учрашувда 19 гол урди. У Саудия Арабистони чемпионатининг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Айвен Тони ортидан иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ан-Наср» мураббийидан майдонга камроқ туширишни сўради