date

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсумнинг ҳамма учрашувида майдонга тушишни истамаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигасидаги илк босқичларда уни имкон қадар камроқ ишлатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, ҳал қилувчи баҳсларга максимал тайёргарлик кўриш ва жаҳон чемпионатига оптимал спорт формасида етиб боришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 ўйинда 19 та гол урди. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлари рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди