Роналду «Ал-Наср» мураббийидан унга енгиллик сўради

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду мавсум давомида фақат энг муҳим учрашувларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси баҳсларида ҳал қилувчи босқичлар бошлангунча уни имкони қадар камроқ ўйинларга жалб қилишни сўраган. Португалиялик юлдуз ортиқча юкламадан қочиб, асосий ўйинларга максимал тайёргарлик кўриш ва жаҳон чемпионатига оптимал формага келишни истамоқда.
Роналду жорий мавсум «Ал-Наср» сафида 23 учрашувда 19 гол муаллифи бўлган. У Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг