date

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фақат энг муҳим учрашувларда майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигаси баҳсларида ҳал қилувчи босқичлар бошлангунча уни имкони қадар камроқ ўйнатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий ўйинларга максимал даражада тайёр бўлиш ва жаҳон чемпионатига оптимал формада етиб боришни мақсад қилган.

Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» сафида 23 ўйинда 19 та гол урди. Португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду «Ал-Наср» мураббийидан ўйинлар бўйича илтимос қилди