Роналду «Ал-Наср» мураббийидан муҳим илтимос билан чиқди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоа сафида асосан энг муҳим баҳслардагина майдонга тушишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
365Scores Arabic хабарига кўра, 41 ёшли португалиялик футболчи бош мураббий Жорже Жезушдан ОФК Чемпионлар лигасининг ҳал қилувчи босқичлари бошлангунча уни имкони қадар камроқ ўйинларда ишлатишни сўраган. Роналду ортиқча юкламадан қочиб, асосий учрашувларга максимал тайёргарлик кўришни ва жаҳон чемпионатига оптимал формада боришни истамоқда.
Жорий мавсумда Роналду «Ал-Наср» таркибида 23 ўйинда 19 гол урди. Юлдуз футболчи Саудия Арабистони чемпионати тўпурарлар рўйхатида Айвен Тонидан кейин иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг