Осимҳен «Галатасарай»да ўзини бахтли ҳис қилмоқда, аммо сўровчилар бор

Ҳужумчи Виктор Осимҳен ҳозирча «Галатасарай»даги ҳаётидан мамнун ва клубини ўзгартириш зарурати борлигини сезмаяпти. Нигериялик футболчига жамоа муҳити ва ўйин услуби маъқул келмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, The Touchline манбаси ёзишича, ёзги трансфер ойнасида бир нечта топ-клублар Осимҳенга қизиқиш билдириши мумкин. Бироқ айни пайтда аниқ таклифлар, алоқалар ёки музокаралар ҳақида гап йўқ.
Қайд этилишича, эҳтимолий трансфер масаласи, аввало, Осимҳеннинг шахсий қарорига боғлиқ бўлади.
Осимҳен «Галатасарай» сафида 64 та расмий учрашув ўтказиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt порталига кўра, 27 ёшли ҳужумчининг бозор баҳоси 75 миллион еврони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг